ИСЛОМИЙ ДАВЛАТНИ ТУГАТИШ
Биринчи Жаҳон уруши тугади. Иттифоқчилар мисли кўрилмаган ғалабани қўлга киритишди. Шундан кейин уруш иштирокчилари ўртасида тинчлик эълон қилинди. Усмоний Давлат емирилиб, майда бўлакларга бўлиниб кетди. Араб юртларининг ҳаммасини иттифоқчилар эгаллаб олишди. Миср, Сурия, Фаластин, Иорданиянинг шарқи ва Ироқни Исломий Давлатдан ажратиб олишди. Усмонийлар қўлида фақат турклар ўлкаси (Туркия) қолди. Ҳатто унда ҳам иттифоқчилар кирган қисмини, Дарданел қалъаларини ва бутун Туркиядаги муҳим ҳарбий нуқталарни эгаллаб олди. Франциянинг Сенегал қўшинлари кўчаларни тўлдирди. Италия Биро шаҳрини ва темир йўл тармоқларини эгаллаб олди. Иттифоқчиларнинг зобитлари полиция ишларини, ватанни қўриқлаш ишларини ва портларни назорат қиларди. Қалъаларни қурол-яроқдан холи қилишди. Турк қўшинларидан бир қисм аскарларни бўшата бошлашди. «Бирлик ва тараққиёт» партияси тарқаб кетди. Жамол бошо билан Анвар бошо чет элга қочди. Партиянинг бошқа аъзолари яширинди. Босқинчи душманларнинг буйруқларини бажариб туриш учун Тавфиқ бошо бошчилигида заиф бир ҳукумат тузилди. Бу вақтда халифа Ваҳидиддин эди. У ғишт қолипдан кўчганини кўрди ва энди чиройли усуллар билан вазиятни қутқариш вожиблиги ҳақида бош қотирди ва парламентни тарқатиб юборди. Вазирликни бошқаришни содиқ дўсти Фаридга топширди. Ваҳидиддин Фариднинг - хусусан уруш тугаб бу ёғига мамлакат вайрон бўлмаслиги учун иттифоқчиларга яхши муомала қилиш лозим, уларга қарши курашмаслик керак деган фикрини қўллаб-қувватлади ва бу режани ижро қилди. Аҳвол шундай давом этди, яъни иттифоқчилар ҳукмрон бўлиб қолишди. Туркия 1919 йилнинг ўрталаригача шу ҳолатда давом этди, сўнг аҳвол ўзгарди. Иттифоқчилар ўртасида зиддият пайдо бўлди. Франция, Англия ва Италия халқлари ўртасида ички сафлари ажраб кетиши билан хавф соладиган даражада жиддий ички муаммолар вужудга келди. Ҳатто иттифоқчиларнинг ўзлари орасига ҳам ихтилоф тушди. Туркияда иттифоқчилар ўлжани бўлишда рақобатлашиб, ўртада жанжал чиқди. Истамбулдаги вакиллари орасида жанжал очиқ шаклда намоён бўлди. Иттифоқчилардан ҳар бири ҳарбий марказларда ва иқтисодий имтиёзларда энг катта улушни қўлга киритишни хоҳлар эди. Иттифоқчиларнинг заифлиги ва ихтилофи улардан ҳар бири бошқасига қарши Туркияни қўзғатиб, унга ёрдам бериш даражасига етган пайтда Туркия учун бор кучини ишга солиб бу вазиятдан қутилиш имкони пайдо бўлди. У вақтда ҳали сулҳ аҳди тузилмаган ва сулҳ шартлари ишлаб чиқилмаган эди. Шунинг учун одамларда умид учқунлари кўриниб, жиддий қаршилик кўрсатиш ҳаракатларини тузиш мумкинлигига ишонч пайдо бўлиб қолди. Инглизлар Мустафо Камолдан ўз сиёсатларига мувофиқ ҳаракат қилиш режаларини амалга ошириш ва Халифалик Давлатини йўқ қилишдек орзуларини рўёбга чиқариш учун бир «яхшилик» қилиб юборишини
150-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|